UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

15 июл 08:02
Янгиликлар

Дзюдо

Азизжон Камилов Будапештда IJF президенти билан учрашди

Токио Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари ўйналган Венгрия Гран-приси ўз ниҳоясига етди.

Уч кун давом этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этди. Дзюдочиларимиз якунда 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 80 та давлат орасида 16-ўринни банд этишди. 

Эътиборлиси, Венгрия Гран-приси доирасида Ўзбекистон дзюдо федерацияси президенти Азизжон Камилов ҳамда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер ўртасида навбатдаги учрашув ҳам бўлиб ўтди. Улар шу йил БААда ўтган Осиё чемпионатида ҳам учрашишган эди. 

Бу галги учрашувда жаноб Визер мамлакатимиз дзюдочиларининг халқаро аренада эришаётган муваффақияти, юртимиз мезбонлик қилаётган нуфузли халқаро мусобақаларнинг юқори савияда ўтказилаётгани ва бу билан Ўзбекистон дунёда дзюдонинг янада оммалашувига муносиб хисса қўшаётганини алоҳида эътироф этди. 

Маълумки, Халқаро дзюдо федерацияси ўрта таълим мактабларида ҳам дзюдони фан сифатида ўтказиш бўйича махсус дастур ишлаб чиққан. Унга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам йигирмата мактаб дарслигига дзюдо киритилган. Келажакда бу сон яна оширилади. Визер учрашув чоғида бу мавзу бўйича ҳам ўзининг илиқ фикрларини билдирди ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси янги раҳбар бошчилигида халқаро муносабатларда фаол иштирок этаётганини урғулади.   

Табиийки, ўзбекистонлик дзюдочиларнинг келаси ой Токиода ўтказиладиган йилнинг энг нуфузли мусобақаси - Жаҳон чемпионатига кўраётган ҳозирлиги, пойтахтимиз мезбонлигида ўтадиган Тошкент Гран-присига олиб борилаётган тайёргарлик, ҳакамлар ва мураббийлар учун ташкил этиладиган турли халқаро семинарлар ҳамда бошқа қатор масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Келажакда ҳам Ўзбекистон ва Халқаро дзюдо федерацияси ўртасида кенг кўламдаги ҳамкорлик давом эттирилиши таъкидланди. 

Учрашув сўнггида Азизжон Камилов Мариус Визерга эсдалик совғаси топширди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг