UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

07 дек 08:52
Янгиликлар

Дзюдо

Азизжон Камилов Будапештда IJF президенти билан учрашди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов билан учрашди.

Расмий мақомдаги учрашув Халқаро дзюдо федерацияси штаб-квартираси жойлашган Будапешт шаҳрида ўтказилди. Венгрия пойтахтида ўтган учрашувда IJF президенти Ўзбекистон ва Халқаро дзюдо федерациялари ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолаб, уни янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди. 

Таъкидланишича, Ўзбекистон ташкилотнинг олимпия спорт турлари оиласига мансуб дзюдонинг бутун дунёдаги ривожига муносиб улуш қўшиб келаётган аъзоси ҳисобланади. Жаноб Визер ўз сўзида ўзаро ҳамкорлик алоқалари келажакда янада кенгайтирилишини урғулади.  

Ўз ўрнида Азизжон Камилов Ўзбекистонда барча спорт турлари, хусусан дзюдога ҳам ҳукумат даражасида қаралаётгани, эришилаётган ютуқлар ана шу эътиборнинг маҳсули эканлигини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг