UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0

11 мар 19:23
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастика. Байрамга бағишланган мусобақа

Тошкент вилояти маркази ҳисобланган Нурофшон шаҳрида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бадиий гимнастика бўйича 2006-2016 йилларда туғилган қизлар ўртасида Нурафшон шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда мазкур бошқарма тасарруфидаги Нурафшон шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан ўтказилган ушбу очиқ чемпионатда Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Пискент, Ўртачирчиқ туманларидан ҳамда Самарқанд ва Андижон вилоятларидан икки юз нафарга яқин спортчи-қизлар иштирок этишди.

Муросасиз беллашувларининг якуний натижаларига кўра кучли учликдан жой олган бадиий гимнастикачилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Шунингдек, яқинда  Навоий вилоятида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган мамлакат чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Тошкент вилояти жамоаси вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адилов томонидан спорт сумкалари ва кийимлари билан таъминлангани жамоа қизларини спортга бўлган иштиёқини янаям кучайтиргани бор гап. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг