UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

22 апр 16:48
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастика. Сабина Ташкенбаева Жаҳон кубогида кумуш медаль соҳибасига айланди

Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқич мусобақаси давом этмоқда.

Кеча яккаликда кўпкураш ва жамоавий беллашувлар ўтказилганди. Бугун спортчилар яккалик баҳсларида ҳалқа, тўп, булава ва тасма билан машқларда чиқиш қилишди.

Қувонарлиси, булава билан машқларда ҳамюртимиз Сабина Ташкенбаева 8 нафар спортчи ичида 17,950 балл жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу натижа ҳамюртимизга мусобақанинг кумуш медалини тақдим этди. Булава билан машқлар якунига кўра биринчи ўринни россиялик Александра Солдатова (18,000 балл) қўлга киритган бўлса, Исроил вакиласи Линой Ашрам (17,650 балл)га бронза медали насиб қилди.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон гимнастика федерацияси, спортчи ва унинг мураббийини табриклаб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг