UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

04 май 16:20
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастикачиларимиз Куала-Лумпурдаги Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди

Хабарингиз бор, 29 апрель – 2 май кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати баҳслари ташкил қилинди.

Унда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига ҳам йўлланмалар берилгани ҳақида хабар қилгандик. Мазкур беллашувларда ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этишди.

Екатерина Фетисова кўпкураш якунларига кўра олтин медални қўлга киритиб, Буэнос-Айрес йўлланмасига эга чиқди. Ана шу тариқа гимнастикачиларимиз спортнинг ушбу турида учта йўналиши – спорт акробатикаси, спорт гимнастикаси ва бадиий гимнастика бўйича ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлишди. Трамполин бўйича лицензион мусобақа – Осиё чемпионати 17-21 май кунлари Филиппин давлатида бўлиб ўтади. Ишонамизки, ушбу йўналишда ҳам спортчиларимиз Буэнос-Айресга йўлланма қўлга киритиб, барчамизни ҳурсанд қилишади.

Куала-Лумпурдаги Осиё чемпионатида бадиий гимнастикачиларимиз қайд этган натижалар:

Ўсмир-қизлар:

Жамоавий кўпкураш – кумуш
Яккалик кўпкураш – олтин (Фетисова Е.), кумуш (Зокирова Л.)
Ҳалқа билан машқлар – кумуш (Зокирова Л.)
Булава билан машқлар – кумуш (Фетисова Е.)
Тасма билан машқлар – олтин (Фетисова Е.), кумуш (Зокирова Л.)
Ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензия (Фетисова Е.)

Шунингдек, катталар ўртасидаги мусобақада ҳам бир қатор спортчиларимиз совринли ўринларни қўлга киритишди:

Жамоавий кўпкураш – олтин
Яккалик кўпкураш – кумуш (Ташкенбаева С.), бронза (Усмонова Н.)
Ҳалқа билан машқлар – олтин (Усмонова Н.)
Копток билан машқлар – бронза (Усмонова Н.)
Булава билан машқлар – олтин (Ташкенбаева С.), кумуш (Усмонова Н.)

Қувонарлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатида медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ёш спотчиларимиз эса бу борада иккинчи бўлишди. Терма жамоамиз аъзолари бугун юртимизга қайтиб келишади.

Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон гимнастика федерацияси, мураббийлар штаби ва албатта спортчиларни Малайзиядаги муваффақиятли иштирок билан табриклайди ва навбатдаги муҳим мусобақаларда омад ва зафарлар тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг