UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

27 июн 07:48
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатини 17 та медаль билан якунлашди + ФОТО

6 та олтин ва 3 та кумуш. Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоaси Таиланднинг Паттайя шаҳри мезбонлик қилган қитъа биринчилигининг сўнгги кунида мана шунча медалларни қўлга киритди.

Кечаги кун Тахмина Икромованинг бенефисига айланди дейиш мумкин. Спортчимиз ҳалқа, тўп ва булава машқларида тенгсиз, деб топилди. Шунингдек, яна бир таниқли вакиламиз Сабина Ташкенбаеванинг тўп билан амалга оширган дастури кумуш медалга лойиқ кўрилди. 

Гуруҳ машқида 3 тасма ва 2 тўп билан ўз дастурини ижро қилган қизларимиз ҳам қитъамиз вакилалари орасида энг юқори кўрсаткични қайд этишди. Жамоамиз ҳисобига яна 2 та олтин медални ёшлар тоифасида Эвелина Атальянцнинг булава, Вилана Савадяннинг эса тасма билан чиқиши келтирди. 

Гуруҳ машқида 5 тўп билан ўз чиқишларини намойиш этган қизларимиз эса шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилишди. 

Шу тариқа, терма жамоамизнинг мазкур қитъа биринчилигида жамғарган медаллари 10 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг