UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0

16 ноя 12:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов Фьюри - Усик жангида ким ғалаба қозонишини тахмин қилди

Оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов кеча бўлажак жанги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Боксчимиз матбуот анжумани давомида Тайсон Фьюри ҳамда Александр Усик жангига тахмин билдирди. 

"Биз 2-3 та жангдан кейин катта жангларга чиқамиз. Агар шунга қадар Фьюри ёки Усик жангга рози бўлса, улар билан жанг қилишни жуда хоҳлар эдим. Яқинда улар ўртасидаги мутлақ чемпионлик жанги бўлиб ўтади. Менимча, бу жангда Усик ғалаба қозонса керак. Аммо бу бокс, оғир вазнда ҳар қандай воқеа содир бўлиши мумкин. Лекин Усикка ишоняпман. Бу бокс, шундай экан, ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Ҳар икки боксчига омад тилайман", - деди Жалолов.

Маълумот учун, Фьюри ва Усик жанги 2024 йилнинг 17 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади. Баҳодир Жалолов эса 17 ноябрь куни Тошкентда жанубий африкалик Крис Томпсон билан жанг қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг