UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

09 сен 15:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов Жаҳон чемпионатидаги асосий рақиби, Тошкентдаги проф бокс кечаси ҳақида гапирди

Шу кунларда Россиянинг Екатеринбург шаҳри ҳаваскор бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Ўз тарихида юбилей - ХХ маротаба ташкил этилаётган йилнинг энг нуфузли мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этади. Биз қуръа натижалари маълум бўлганидан кейин энг оғир вазн (+91 кг) тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов билан боғланиб, ундан кичик интервью олдик. 

- Баҳодир, қуръа қайсидир маънода боксчиларимиз учун омадли келди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Ҳа, ҳақиқатан ҳам қуръа бизга бирмунча омадли келди. Бир нечта вазн тоифаларида асосий рақибларимиз мусобақа сеткасининг иккинчи қисмидан жой олишди. Умуман олганда, жаҳон чемпионатига жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Машғулотнинг якуний ва шу билан бирга ҳал қилувчи босқичи бевосита мусобақа ўтказилувчи Екатеринбург шаҳрида ўтказилди. 

- Шахсан ўзингизнинг рақибларингиз ҳақида қандай фикрдасиз?

- Жаҳон чемпионатига кучсиз боксчининг ўзи келмайди. Уларнинг ҳаммаси камида ўз мамлакатлари чемпионлари. Қуръага кўра Хорватия, Россия, Украина, АҚШ каби мамлакат боксчилари билан сетканинг бир томонига жойлашдим. Финал йўлида улар билан тўқнаш келишим мумкин. Америкалик ёш боксчи Копа Америкада иккинчи ўринни олган. Лекин барибир асосий рақиб қозоғистонлик боксчи бўлса керак. Ҳали бир ҳафта вақт бор. Сабсизлик билан бизнинг вазн тоифасидаги жангларнинг бошланишини кутяпман. 

- 29 сентябрь куни Тошкентдаги профессионал бокс оқшомида рингга чиқишингиз ҳақида ҳам маълумот берилди. Жаҳон чемпионатидан кейин бир ҳафта вақт қолади. Бу сизга қийинчилик туғдирмайдими?

- Ҳозирча Тошкентдаги жанг ҳақида ўйламаяпман. Бор эътиборим жаҳон чемпионатига қаратилган. Ўз олдимга катта мақсад қўйганман. Агар рақиб топилса, пойтахтимизда ўтадиган бокс оқшомида ҳам рингга чиқаман. Тайёргарлик панд бермайди. Екатеринбургдан қайтишимиз билан яна машғулотларга киришамиз. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
09 сен 17:15:23
Angren.
Хаммага рахмат
   
09 сен 17:10:43
Nuriddin 77
Angren. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кимда силка бор бойи куришга? Буса ташаворила илтимос!
Rusboxing.ru shudayam pryamoy efir qòyishyapti pasida ròyhatam bor.
   
09 сен 16:27:58
Береке Эрисбаев
play marketta Glaz tv degen prilojenie bar sonda rossysky kanaldar bar sodan koruge bolady
   
09 сен 16:19:24
Angren.
Кимда силка бор бойи куришга? Буса ташаворила илтимос!
   
09 сен 15:41:58
Dilshot Solihov
Toshkentagi 29 sentiyabirdagi boks oqshomi qoldirildi shunisi aniq.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг