UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

30 авг 10:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов Жошуа ва Усикка қарши жанг, Боб Арум билан келишув ва келгуси режалари ҳақида гапирди

Супероғир вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Баҳодир Жалолов (13-0) келгуси режалари ҳақида гапирди.

"Жошуа ёки Усик билан жанг борасида кўп савол келяпти. Беришсин! Ҳар қандай жангга ва ҳар доим тайёрман. Бизга жанг беришса бўлгани. Ўзим ҳам Жошуа, Усик сингари номдор боксчилар билан жанг қилишни хоҳлаяпман.

Янги промоутер билан шартнома қилдик. Улар ҳам 3-4 та жангдан кейин Топ-10`даги яхши рақиблар билан жанг ташкиллаштиришни ваъда беришган. Агар бу йил улгурсам, яна битта жанг ўтказаман. Кейинги йил ҳам проф рингда 2-3 та жанг ўтказаман. Энди буёғига кучсиз рақиб бўлмайди. Рекорди яхши боксчилар бўлади. Чунки биз ҳозир барибир рекорд учун ишлашимиз керак", - деди Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 27 август куни проф боксда ўзининг 13-жангини ўтказиб, 13-ғалабасини тантана қилган эди. Нигериялик Онориоде Эҳвариемега қарши жанг илк раунддаёқ ҳамюртимизнинг нокаути билан якунланганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг