UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

31 янв 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов Рио-2016'да мағлуб бўлган рақиби билан реванш ўтказиш ниятида

Бокс бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби, супероғир вазнли Баҳодир Жалолов (14-0, 14 КО) британиялик Жо Жойс (16-3, 15 КО) билан реванш жангини ўтказиш истаги борлигини маълум қилди.

Бу икки боксчи 2016 йили Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг чорак финалида тўқнаш келганди. Ўша жангда Жойс очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Энди бу қарама-қаршилик проф боксда давом этиши мумкин.

— Ҳаваскор сифатида Рио-2016 Олимпиадасида британиялик Жо Жойсга ютқазгандингиз. У билан профессионал рингда реванш жангини ўтказишни хоҳлайсизми?

"Ҳа, албатта. Агар шундай жанг ўтказилса, биз хурсанд бўламиз" Мен катта жангларга тайёрман, лекин унгача яна бир ёки иккита жанг ўтказиб олишим керак. Кўпроқ раунд ўтказишим лозим. Мен ҳаваскор сифатидаги фаолиятимни тугатдим. Яна бир ёки иккита жанг керак, кейин исталган рақиб билан жанг қилишим мумкин", деди Жалолов.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида франциялик Девид Спилмонтга қарши жанг ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг