UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0

29 окт 07:16
Янгиликлар

Бошқалар

Баҳодирлар ўйинлари: Алпларимиз Яшил қитъадаги жаҳон чемпионатига йўл олишди

30 октябрь - 8 ноябрь кунлари Австралиянинг Мельбурн шаҳрида баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада 7 нафар спортчимиз делегация раҳбари Абдулла Раҳматов ва тажрибали мураббийВохиддин Нажмиддинов бошчилигида иштирок этишади. Вакилларимизнинг барча сарф-ҳаражатлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан молиялаштирилади.

Бу жаҳон чемпионати Халқаро тош кўтариш федерацияси тартиб-қоидаларига мувофиқ бир йилда бир маротаба ўтказиладиган нуфузли халқаро мусобақа ҳисобланади. Чемпионатда дунёнинг 28 та давлатидан 520 нафар энг кучли спортчилар иштирок этади. Бу эса баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг жисмоний ҳолатини текшириш ва келгуси мусобақаларда юқори натижага эришишга ёрдам беради.

Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этувчи Ўзбекистон спорт делегациясининг таркиби қуйидагича:

1. Муқум Арзикулов

2. Нуриддин Эргашев

3. Мухтарам Алиева

4. Жавохир Қурбонов

5. Ёдгорой Нажимова

6. Асадбек Ўзгенбоев

7. Лочин Хусанов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг