UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

22 ноя 08:16
Янгиликлар

Бошқалар

Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича жаҳон чемпионатида иккита олтин медаль қўлга киритдик

Шу кунларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида спортнинг баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш тури бўйича ёшлар, катталар ва фахрийлар ўртасида Осиё очиқ чемпионати ҳамда жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

24 ноябрга қадар давом этадиган ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 30 давлатидан 300 нафардан ортиқ спортчи ўз омадини синаб кўришади. Санкт-Петербургдаги мусобақада ватанимиз шарафини миллий терма жамоа аъзоларидан Воҳиддин Нажмиддинов, Ёдгорой Нажимова, Жавоҳир Қурбонов ҳамда Асадбек Ўзгамовлар ҳимоя қилишяпти.

Ёшлар ўртасидаги мусобақаларда Ёдгорой Нажимова бронза медалига сазовор бўлган эди. Бугун эса яна икки спортчимиз Ўзбекистон ҳисобига жами 4та медал қўшиб қўйишди, шундан иккитаси олтин медаллардир.

Жумладан, -78 кг вазн тоифасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Жавоҳир Қурбонов профессионал йўналишда олтин медалга сазовор бўлди. У 24 килолик тошни 10 дақиқа ичида даст кўтариш машқида 170 марта, силтаб кўтаришда 93 бор, иккикурашда 263 маротаба кўтаришга муваффақ бўлди. 

Шунингдек, Жавоҳир узун циклда ҳам совриндор бўлди, яъни кумуш медални қўлга киритди. -68 кг вазн тоифасида Асадбек Ўзгамов узун циклда энг яхши натижа кўрсатди ва олтин медаль билан тақдирланди. Иккикурашда эса Ўзгамов бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 90 балл билан 2-ўринни қўлга киритди. Норасмий умумжамоа ҳисобида мусобақа мезбони – Россия терма жамоаси 110 балл билан 1-ўринга сазовор бўлди. Кучли учликни 70 балл билан Латвия терма жамоаси якунлаб берди.

Бугун фахрийлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бошланади. Унда ватанимиз шарафини Воҳиддин Нажмиддинов ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг