18 июл 09:12
Янгиликлар
Баракалла! Осиё чемпионатида қатнашган 20 нафар дзюдочимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди
Кадетларимиз худди биринчи куни бўлгани сингари иккинчи кунги беллашувларда ҳам сермаҳсуллик кўрсатишди. Аурелиан-Чиприан Флис мураббийлигидаги дзюдочиларимиз иккинчи кун 5 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Беҳрузбек Усмонов, Жўрабек Эшпўлатов, Алибек Дурдиев, Зуҳра Алимова ва Паризода Юлдашева ўз вазн тоифаларида Осиё чемпиони бўлди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси Аурелиан Чиприан-Флиц мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштирок билан қутлайди.
Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:
Олтин медаллар
-40 кг: Ирода Сирожиддинова
-44 кг: Дилафруз Болтабоева
-48 кг: Чарос Ҳикматова
-57 кг: Зуҳра Алимова
-63 кг: Паризода Юлдашева
-50 кг: Акбар Шарипов
-60 кг: Давлатбек Аҳроров
-66 кг: Акрамжон Каримов
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов
+90 кг: Алибек Дурдиев
Кумуш медаллар
-44 кг: Алина Колючева
-63 кг: Динора Самандарова
-55 кг: Бобур Юсупов
-81 кг: Самандар Суннатов
Бронза медаллар
-48 кг: Моҳинур Оллаберганова
-52 кг: Кумушбиби Эргашева
-70 кг: Пошшажон Жумабаева
-50 кг: Маъмуржон Абдуваҳобов
-60 кг: Абубакр Сатторов

Фикрлар