UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

07 май 14:08
Янгиликлар

Кураш

Баркамол авлод-2019. Белбоғли курашчилар сараланди

Янгибозор туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Баркамол авлод-2019” республика мусобақасининг Хоразм вилояти босқичи ўтказилди.

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси вилоят минтақавий бўлими ҳамда вилоят белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 80 нафардан зиёд спортчи 9 вазн тоифасида ғолиблик йўлида ўзаро беллашди. 

Якуний натижаларга кўра, Ҳурмат Эгамберганов (50 кг), Талант Йўлдошев (55 кг), Темур Рўзимбоев (60 кг), Нусрат Йўлдошев (65 кг), Абдулазиз Маратов (71 кг), Оғабек Аматбоев (77 кг), Санжар Жумабоев (83 кг), Достон Бахтиёров (90 кг) ва Нодирбек Сапарбоев (+90 кг) ғолиблик шохсупасига кўтарилишди. 

Эндиликда ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлган хоразмлик ёш полвонлар “Баркамол авлод-2019” спорт ўйинларининг республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг