UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

11 дек 16:07
Янгиликлар

Бошқалар

“Баркамол авлод-2021” спорт мусобақаларининг навбатдаги финал босқичи Жиззахда бўлиб ўтади

“Баркамол авлод-2021” спорт мусобақаларининг енгил атлетика бўйича финал босқичи 17 декабрь куни Жиззахда старт олади.

Барчамизга маълумки, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида бўлиб ўтаётган спорт фестивалида 12 спорт тури бўйича энг кучлилар аниқланмоқда.

Декабрь ойининг аввалида Нукус шаҳри мезбонлик қилган дастлабки мусобақа дзюдо бўйича бўлиб ўтган эди ва унда 250 нафардан ортиқ спортчилар беллашишганди.

Жиззахда ташкил этиладиган мусобақа эса финал босқичининг иккинчи мусобақаси ҳисобланади. Енгил атлетика бўйича ҳудудий босқичда саралаб олинган спортчилар 16 декабрь куни Жиззахда жам бўлишади ва 17 декабрдан мусобақалардаги иштирокини бошлайди.

2 кун давомида енгил атлетиканинг бир қатор йўналишларида ғолиб ва совриндорлар номига аниқлик киритилади. Мусобақада жами 196 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

“Баркамол авлод-2021” дастуридан ўрин олган кейинги спорт тури кураш бўйича финал мусобақалари декабрь ойи якунида Бухоро вилоятида бўлиб ўтиши белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг