UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0 15:53Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади 0 15:22Рамазон Темиров қатнашиши кутилаётган турнирнинг асосий баҳси Забит иштирокида кечади + ПОСТЕР 0 14:57"Худди уни кимдир назорат қилаётгандек". Махачев Иан Гаррини танқид қилди 0 14:31100 миллион камми? “Ливерпуль” Франция терма жамоаси аъзоси учун курашмоқда 0 14:06Ислам Махачев бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиш таклифига жавоб қайтарди 0 13:24Жошуа — Фьюри жанги Буюк Британияда эмас, бошқа жойда ўтказилиши мумкин 0 12:45"Кимдир ёлғон хабар тарқатибди" - Ислам Махачев 0 12:00"Декабргача ҳали вақт бор". Неймар фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдирди 0 11:29Рой Жонснинг шогирди Бектемир Мелиқўзиевни яна жангга чорлади 0 10:57Полина Кудерметова иштирокидаги баҳс иккинчи сетда тўхтатилди 0 10:29Синдаров ҳамон Grand Chess Tour: Saint Louis Rapid & Blitz 2026 пешқадамлар сафида 0

22 янв 17:06
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

"Баркамол авлод спорт жамоалари": Мезбонлар биринчи бўлишди

Олмалиқ шаҳрида "Баркамол авлод спорт жамоалари" мусобақалари дастуридан ўрин олган Белбоғли кураш бўйича Республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ - 3031 сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қумитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон "Баркамол авлод" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур 20 та спорт туридан иборат мусобақаларни белгиланган режага кўра ўтказиб боришдан асосий мақсад - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар ўртасида спорт соғломлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига захиралар яратишдан иборат.

Олмалиқ шаҳридаги тоғ-металлургия комбинатига қарашли спорт мажмуасида ўтказилган белбоғли кураш бўйича финал беллашувларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан еттита вазн тоифаси бўйича 98 нафар ўғил болалар кучли учликни қўлга киритиш мақсадида ўзаро куч синашишди.


Мусобақанинг биринчи кунида полвонлар иккита гиламда вазн тоифаларига кўра беллашишди. Шу куни мухлислар спортчи-ўқувчиларнинг финалга қадар бўлган курашларини кузатиб боришди. Муросасиз кечган беллашувларда асосан водий ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри полвонлари мусобақага пухта тайёргарлик кўрганликларини ўз чиқишлари орқали исботлашди.

Беллашувнинг иккинчи куни еттита вазн тоифасида финалга қадар етиб келган полвонлар ўртасидаги курашлар қиғигандан қизиди. Ҳар бир вазн тоифасидаги финал учрашувини белбоғли кураш шайдолари зўр иштиёқ билан кузатиб, олқишлаб туришди. Белбоғли кураш федерацияси вакиллари ва ҳакамлари полвонларнинг чиқишларини баҳолаб боришди.

Демак, кучли учликни банд этган полвонлар билан танишамиз:

55 кг. 1. Халил Рисқибоев (Тошкент в), 2. Холмирза Ҳасанбоев (Тошкент ш.), 3. Диёрхўжа Мўйиддинов (Фарғона), 3. Ойбек Султонов (Андижон). 60 кг. 1. Шахзод Абдураҳмонов (Тошкент в.), 2. Муҳаммаджон Расулов (Андижон), 3. Самандар Убаев (Жиззах), 3. Сарвар Тўхтасинов (Наманган).  65 кг.  1. Жавохир Абдуллаев (Фарғона), 2. Муроджон Хамидов (Наманган), 3. Ғёсжон Уралов (Жиззах), 3. Сардор Мадаминов (Андижон). 71 кг. 1. Шахзодбек Мирзаёров (Тошкент ш.), 2. Зиёдулла Турсунбоев (Наманган), 3. Фаррухбек Муҳаммадисаев (Фарғона), 3. Ҳасан Исмоилов (Сирдарё). 77 кг. 1. Ҳотамбек Бойназаров (Андижон), 2. Нодирбек Ахатжонов (Тошкент ш.), 3. Акбаршоҳ Рустамов (Наманган), 3. Раҳматулло Анваржонов (Фарғона). 83 кг. 1. Элёр Эрданов (Навоий), 2. Сардор Тўлаев (Тошкент в.), 3. Шохаббос Мўминжонов (Фарғона), 3. Тўрабек Тўлаев (Тошкент ш.). +83 кг 1. Ўринбой Абдусаматов (Фарғона), 2. Муҳаммаджон Турсунов (Андижон), 3. Эъзозбек Равшанов (Самарқанд), 3. Мавлонбек Юсупов (Сурхондарё в.).

Умумжамоа ҳисобида  фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти жамоси қўлга киритган бўлишса, иккинч ўринни фарғоналик ўқувчилар эгаллашди. Учинчи ўрин Андижон полвонларига насиб этди.


Рустам БОБОҚУЛОВ, Ўзбекистон "Баркамол авлод" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Тошкент вилояти минтақавий бўлими раис ўринбосари:

- Кўриб турганингиздек, жамоамиз медаллар сони бўйича фахрли биринчи ўринни банд этишди. Бундан олдин  Хоразмда ўтган оғир атлетика ҳамда Ўзбек жанг санъати бўйича республика финалида вилоятимиз спортчилари бугунги натижани қайд этиб, биринчи бўлишганди. Ўйлайманки кейинги тўртинчи босқич беллашувларида ҳам кучли учликда бўламиз. Фурсатдан фойдаланиб,  финал мусобақасини ўтказишда яқиндан кўмак берган Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясига, Олмалиқ шаҳар ҳокимлигига ва бошқа мутасадди ташкилотларга жамиятимиз номидан миннатдорчилик билдириб қоламан.

Маҳмуд ҚАЛАНДАРОВ,  Ўзбекистон "Баркамол авлод" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Хоразм вилояти минтақавий бўлими раис ўринбосари:

- Бугунги ўтказилган белбоғли кураш мусобақаларига юқори даражада  тайёргарлик кўрилган. Дастур-режамизга мувофиқ,  "Баркамол авлод спорт жамоалари" мусобақалари вилоятимиздаги коллеж ва академик лицейларда  иштиёқ билан ўтказилмоқда. Сараланган спортчи-ўқувчиларимиз эса, финал босқичига етиб келмоқда. Албатта, ушбу мусобақада ўқувчиларимиз ҳам фаоллик курсатишди.  Кейинги беллашувларга ҳам пухта тайёргарлик кўриб, кучлилар қаторидан жой олишга эришамиз деб ўйлайман.  Белбоғли курашдан иқтидорли полвонларни саралашда, уларни финалга қадар етаклаган Хоразм вилояти белбоғли кураш федерациясига,  тажрибали мураббий Бекберган Болтаевга, ҳамкор ташкилотларга раҳмат айтмоқчиман. 


  Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, мазкур мусобақани кўнгилдагидек ўтишида Ўзбекистон ""Баркамол авлод" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши ва унинг Тошкент вилояти минтақавий бўлими алоҳида тайёргарлик кўргани мусобақа жараёнда ва тақдирлаш маросимида яққол кўзга ташланиб турди. Тақдирлаш маросимида иштирок этган Ўзбекистон ""Баркамол авлод" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши раиси ўринбосари Эркин Қодиров, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров  ва бошқалар сўзга чиқиб, бугун биргина спорт соҳасига берилаётган юксак эътибордан унумли фойдаланиш ва спорт орқали юртни улуғлаш каби эзгу тилакларини билдириб ўтишди. Тақдирлаш маросими спортчи -ўқувчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва санъат усталарининг дилтортар куй-қўшиқларига уланиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, "Баркамол авлод спорт жамоалари" мусобақалари дастуридан ўрин олган бадминтон ҳамда стол тенниси бўйича  Республика финал босқичига жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари Навоий вилояти мезбонлик қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбирмиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг