UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

18 мар 15:09
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" "Бавария"га мослашиб кетолмаётган футболчини кузатяпти

"Барселона" "Бавария"нинг 22 ёшли вингери Брайан Сарагосага қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" қишки трансфер ойнаси вақтида Сарагоса ҳақида маълумот сўраган, бироқ собиқ "Гранада" футболчиси қишда испан клубини тарк этишни хоҳлаган ва шу сабабли "Бавария"га ижара асосида ўтишни маъқул кўрган. Бироқ Сарагоса "Бавария"да мослашиш, хусусан, тил билан боғлиқ муаммоларга дуч кела бошлади. 

Таъкидланишича, мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель вингерга қизиқмаган. Тухель келаётган ёзда клубни тарк этар экан, Сарагосанинг "Бавария"даги келажаги ҳам ноаниқ. "Барселона"дагилар вингерни қулай шартларда сотиб олишга ишониб туришибди.

Сарагоса жорий мавсум барча мусобақаларда 23 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 12 миллион еврони ташкил қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг