30 авг 11:40
Янгиликлар
Футбол
"Барселона" ҳимоячиси € 8,5 млн эвазига "Реал Сосьедад"га ўтди
"Реал Сосьедад" расмий сайтида "Барселона"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Форт билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
Басклар билан тузилган битим 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. ОАВ маълумотларига кўра, 20 ёшли испан футболчисининг трансфер суммаси 8,5 миллион еврони ташкил этди.
Форт — кўк-анорранглилар академияси тарбияланувчиси. У каталонияликларнинг асосий жамоасида 2023 йилнинг охирида дебют қилган ва жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, учта голли узатма билан ажралиб турган. 2025/2026 йилги мавсумда футболчи ижара ҳуқуқи асосида "Эльче" шарафини ҳимоя қилган. Эктор барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урган ва иккита голли узатмани амалга оширган. "Transfermarkt" интернет-портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий бозор қиймати — € 12 млн.

Ҳавола :
Фикрлар