UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0

09 дек 06:21
Янгиликлар

Футбол

“Барселона” Мессининг голлари сабаб Каталония дербисида йирик ғалабага эришди

Испания чемпионатининг 15-турида “Барселона” ҳамшаҳри “Эспаньол” меҳмони бўлиб, йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.

Учрашувда Лионель Месси “дубл” қайд этган бўлса, Суарес ва Дембеле ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Месси иккала голини ҳам жарима зарбасидан киритгани эътиборга молик ҳолат. 

“Барселона” Ла лигадаги мағлубиятсиз ўйинлари сонини учтага етказиб олди, “Эспаньол” эса қаторасига тўртинчи мағлубиятни қарши олди.

Испания чемпионатида 31 очко тўплаган “Барселона” пешқадамлик қилмоқда. "Севилья" ва "Атлетико" ҳисобида 28тадан очко бор. “Эспаньол” 21 очко билан 9-поғонада бормоқда.

Испания чемпионати, 15-тур.

Эспаньол – Барселона 0:4 (0:3, 0:1)

Голлар: 0:1 – 17 Месси, 0:2 – 26 Дембеле, 0:3 – 45 Суарес, 0:4 – 65 Месси.

Эспаньол – Лопес, Лопес, Давид Лопес, Дуарте, Вила, Перес (Баптистао, 59), Дардер (Гранеро, 74), Марк Рока, Санчес, Мелендо (Гарсия, 63), Иглесиас.

Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду, Пике, Лангле, Альба, Ракитич (Денис Суарес, 82), Бускетс, Видаль, Месси, Суарес (Мунир, 79), Дембеле (Коутиньо, 68).

Огоҳлантириш: Вила (79).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг