UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0

07 апр 07:43
Янгиликлар

Бошқалар

Баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари грант асосида ўқишга киради

1-6 апрель кунлари Жиззах Олимпия захиралари коллежи спорт залида баскетбол бўйича 2002-2004 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақада республикамизнинг 7та ҳудуди, яъни мезбонлардан ташқари Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан келган жами 84 нафар спортчи қизлар иштирок этди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда 3-ўрин учун Наманган вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари тўқнаш келишди. Унда омад қорақалпоғистонлик қизларга кулиб боқди ва улар мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлишди.

Финал баҳсида эса Фарғона ва Жиззах вилоятлари баскетболчи қизлари ўзаро куч синашишди. Бунда мезбонларнинг қўли баланд келди ва улар мусобақа бош совринини қўлга киритишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга 1-, 2-, 3-даражали дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Улар Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шароф Кулатов, Жиззах Олимпия захиралари коллежи директори Хуршид Атақулов ҳамда Бош ҳакам Дилшод Хашимовлар томонидан тақдирланди.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон чемпиони бўлган Жиззах Олимпия захиралари коллежи жамоасининг 5 нафар аъзоси Жисмоний тарбия факультети мавжуд бўлган олий ўқув юртларига давлат гранти (бюджет) асосида ўқишга кириш имкониятига эга бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг