UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0

09 сен 09:20
Янгиликлар

Баскетбол

Баскетбол. Жаҳон чемпионати финалида кутилмаган жамоалар

Япония, Филиппин ва Индонезия давлатлари қўшма мезбонлигида ўтказилаётган баскетбол бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар маълум бўлди.

Кутилмаганда жаҳон чемпионлиги учун Сербия ва Германия терма жамоалари паркетга чиқадиган бўлди. Олтин медаль соҳибини аниқлаб берадиган ушбу баҳс эртага, 10 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ярим финал омадсизлари - Канада ва АҚШ терма жамоалари ўзаро ўйинда бронза медали соҳибини аниқлаб беришади. 

Кеча ўтказилган 1/2 финалда Германия терма жамоаси ўз тарихида илк бор финал йўлланмасини қўлга киритди. Немислар беш карра жаҳон чемпионлари ҳисобланган АҚШ терма жамоасини драматик кечган баҳсда 113:111 ҳисобида таслим этишди. Иккинчи ярим финал жуфтлигида эса Сербия Канададан 95:86 ҳисобида устун келди. 

Эътиборлиси, амалдаги жаҳон чемпионлари - испаниялик баскетболчилар хатто плей-офф босқичига ҳам чиқа олишмади. Испанлар Латвия ва Бразилия терма жамоалари жойлашган L гуруҳида учинчи ўрин билан кифояланишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг