UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

24 апр 17:49
Янгиликлар

Футбол

Бастони "Барселона"га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози

"Барселона" "Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастонини сотиб олишга тайёрланмоқда.

Бу ҳақда "Mundo Deportivo" маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, Ла Лига жамоаси 27 ёшли италиялик футболчини 5 йилга сотиб олмоқчи. Футболчининг ўзи "Барселона"га ўтиш учун қўлидан келган барча ишни қилади. Шунингдек, у каталонияликларни молиявий томондан қийнаб қўймаслик учун маоши камайишига ҳам розилик берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, трансфер нархи 75 миллион еврони ташкил қилади. Бастони "Интер"да 2017 йилнинг августидан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Унинг миланликлар билан шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган

Ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 37 ўйинда 2 та тўп киритди ҳамда 6 та голли пас узатди. Transfermarkt портали уни 70 миллион еврога баҳолаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг