UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

28 май 11:48
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Байдарка ва каноэчиларимиз Германияга йўл олишди

29 майдан 2 июнгача Германиянинг Дуйсбург шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам асосий таркиб билан иштирок этишади. 15 нафар спортчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дуйсбург шаҳрига йўл олди. 

Мусобақада иштирок этувчи ҳамюртларимиз орасида Алексей Мочалов, Вадим Менков, Герасим Кочнев, Артур Гулиев, Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова каби етакчи вакилларимизни ҳам кўриш мумкин. 

Таркиб қуйидагича:

Байдарка: Алексей Мочалов, Шоҳруҳбек Азамов, Шахриёр Маҳкамов, Вилям Ибрагимов, Жавохир Нурматов, Одилбек Қаюмов, Юлия Борзова, Екатерина Шубина.

Каноэ: Элёржон Мамадалиев, Дилноза Рахматова, Бекзодбек Умаралиев, Вадим Менков, Герасим Кочнев, Артур Гулиев, Гулбаҳор Файзиева, Нилуфар Зокирова, Николай Липкин.

Мураббийлар: Александр Пономарёв, Рустам Мирзадиёров, Вячеслав Сергеев, Вячеслав Шубин.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг