UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

13 окт 09:19
Янгиликлар

Эшкак эшиш, Олимпия ўйинлари

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Исломжон Абдусаломов кумуш медаль соҳиби

Аргентинадаги ўсмирлар Олимпия ўйинларининг олтинчи куни Ўзбекистон спорт делегацияси учун муваффақиятли бўлди.

Бироз аввал оғир атлетика баҳсларида Кумушхон Файзуллаева олтин медалга эга чиққанди. Энди эса байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Исломжон Абдусаломов терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.

Каноэнинг яккама-якка баҳсларида қатнашган ҳамюртимиз аввалига саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этди. Кейин чорак финалда Венгрия, ярим финалда Чехия вакилларини ортда қолдирди. Ҳал қилувчи баҳсда эса қозоғистонлик спортчига қарши кураш олиб борди ва кичик фарқ билан имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланди.

Исломжон Абдусаломовнинг медали ушбу ўйинларда Ўзбекистон терма жамоаси учун еттинчи медаль ҳисобланади. Айни пайтда вакилларимиз ҳисобида 2та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медаллари мавжуд.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг