UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

11 сен 18:18
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Ўзбекистон Кубогининг иккинчи босқичи старт олмоқда

Теглар :  Эшкак эшиш
13 сентябрь куни Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон Кубогининг иккинчи босқичига старт берилади.

Беллашувларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри терма жамоалари, спорт мактаблари ва муассасалар, спорт коллежлари вакиллари иштирок этадилар.

Эркаклар ўртасида 200, 500, 1000 метр масофаларга баҳслар ташкил қилинади. Унда спортчилар К-1, К-2, С-1, С-2 қайиқларида куч синашадилар. К-4, С-4 қайиқлардаги беллашувлар эса 1000 ва 200 метр масофаларга ўтказилади.

Аёллар ўртасидаги мусобақалар эса К-1, К-2 қайиқларида 200, 500, 1000 метр масофаларга бўлиб ўтади. К-4, С-1, С-2 қайиқларида эса 200 ва 500 метр масофага беллашувлар ташкил қилинади.

Республика Кубоги доирасида параканоэ мусобақалари ҳам режалаштирилган. Бу йўналишда аёллар КL-2, КL-3 қайиқларида 200 метр масофага ўзаро баҳслашадилар. Эркаклар эса К-1 ва С-1 қайиқларида худди шундай масофада кураш олиб борадилар. Мусобақа 16 сентябрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг