UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

18 ноя 14:52
Янгиликлар

Тадбирлар

Байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан оммавий тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида байроғимизнинг 28 йиллигига бағишланган оммавий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда вазирлик раҳбарияти ва 500 нафарга яқин профессионал ва ҳаваскор спортчилар қатнашди. 

– Бугун Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кунга 28 йил тўлди. Муҳтарам Президентимиз мазкур байрамни кенг миқёсда ўтказиш бўйича топшириқ бергандилар. Ушбу кун ҳақиқатан ҳам мамлакатимиз миқёсида нишонланадиган энг йирик тадбирлардан бири ҳисобланади. Чунки бу фақатгина давлатимиз рамизигина бўлиб қолмай, дунёдаги энг чиройли байроқлардан бири ҳамдир. 

Чунки биз кўплаб халқаро мусобақаларда қатнашганимизда ҳам кўпчилик давлатлар буни алоҳида эътироф этишган. Ният қиламизки, Худо хоҳласа, 2020 йилда Токио олимпиадасида ҳам ҳамюртларимиз мана шу байроғимизни баланд кўтаришади. Шундай экан, ушбу байроқ спортчиларимиз учун Токио олимпиадаси учун қайсидир маънода эстафета десам, менимча, хато бўлмайди. Байроғимиз қабул қилинган кун барчамизга муборак бўлсин, – деди Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминжонов. 

Шунингдек, тадбир сўнггида вазирлик раҳбарияти вакиллари ва мамлакатимиз спорти юлдузлари ёш спортчиларга байроқ улашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг