UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Маҳмуд Мурадов Хабибнинг футболга қизиқиши ҳақида фикр билдирди 0 08:05Ёш конкурчимиз Европада ғалаба қозонди 0 07:41UFC жангчиси беш йилга қамалиши мумкин 0 07:20COVID-19'га қарши эмланмаган мухлис ЖЧ-2022'да стадионга киритилмайди 0 20:20Уайлдер: "Фьюридан сўнг Жошуа билан жанг қилмоқчиман" 0 19:56Енгилмас жаҳон чемпиони навбатдаги чемпионлик камарини ишончли тарзда ҳимоя қилди 0 19:31Вазнидан қатъи назар энг кучли боксчилардан бири навбатдаги ғалабасини қўлга киритди 0 19:07"Реал" Рамоснинг ўрнини ким билан тўлдириши маълум 0 18:39Кутилмаганда UFC афсонаси бокс афсонасини мағлуб этди 0 18:14Нейт Диас: "Мен Нейт Доггман. Ҳақиқий чeмпион" 0 17:42UFC 263 600 000 пуллик трансляцияларни амалга оширди. Бу UFC 262 ҳажмидан икки баравар кўп 0 17:20"Арсенал" "Лион" футболчиси билан музокараларни бошлади 0 16:59Испанияда Надаль туғилган кун "Теннис куни" деб эълон қилиниши мумкин 0 16:34Камару Усман: "Мен Конор бўлиш қийинлигини биламан" 2 16:10Логан Пол: “Сиз Тайсонни мағлуб этолмайман дея олмайсиз. У аллақачон кексайган" 0

04 май 14:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига Халқаро бокс федерацияси (AIBA)нинг берган расмий хабарномасига кўра, ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев тўрт йил муддатга дисквалификация қилинди.

Спортчи 2020 йил 16 февралдан бошлаб 2024 йил 15 февралга қадар барча спорт мусобақаларида (миллий ва халқаро чемпионатлар, турли ўйинлар в.х.к) иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, 2020 йил 16 февралдан бошлаб мусобақаларда олган барча медаллари ва рейтинг очколари бекор қилинди. Шу билан бирга, Бутунжаҳон антидопинг кодексига кўра, Б.Мелиқўзиевнинг профессионал боксда чиқишларини давом этиши ёки этмаслиги тегишли Халқаро профессионал бокс ташкилотининг қарорига боғлиқ бўлади. Агар рухсат берадиган бўлса, дисквалификацияси тугагунгга қадар фақатгина профессионал боксда жанг ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Бектемирдан олинган допинг-синамасида “фуросемид” тақиқланган моддаси аниқланган бўлиб, у 2018 йил 28 февралдан бошлаб 2020 йил 27 февралгача 2 йиллик дисквалификация билан жазоланганди. Спортчи томонидан кейинги антидопинг қоидалари бузилиши дастлабки белгиланган жазо муддати ичида, яъни 2019 йил 30 сентябрда содир этилиб, унда ADAMS тизимида боксчининг ўзи киритган манзили бўйича етиб келишган допинг-назоратчилари кўрсатилган манзилда боксчи бўлмаганлиги учун ундан режали допинг-синамани олишолмаган. Худди шу вазият яна икки маротаба – 2019 йил 21 октябрь ва 2020 йил 16 февраль кунлари такрорланган.

Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.4-моддасига асосан, бу турдаги антидопинг қоидабузарлик учун 2-йиллик дисквалификация жазо чораси қўлланилган. Лекин кейинги антидопинг қоидабузарлик аввалги антидопинг қоидабузарлик учун белгиланган муддат ичида содир этилган бўлса, бунда кейинги антидопинг қоидабузарлик муддати икки баравар кўпайтирилади. Шу сабабли, Мелиқўзиевга жами 4-йиллик дисквалификация белгиланди.

ЎзМАДА Матбуот хизмати

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+1   
04 май 21:44:52
Abduvakhob Mutalipov
Professional boksga hech qanaqa aloqasi yo'q Hudo hohlasa.

   
05 май 02:47:57
CHELSEA2211
Yaqinda kavalyovni Dopingda ayblab chiqishgandi...
   
04 май 22:15:11
Sportolam
Nima kerigi bor edi uylab ish qilish kere edi
   
04 май 21:45:34
Abduvakhob Mutalipov
Professional boksga he
















ch qanaqa aloqasi yo'q Hudo hohlasa.

   
04 май 21:41:48
Бахтиёр Чориев
Парот килдингку братишка. Сандан умид катта эди. Э, черт.
   
04 май 19:46:30
Boks boks
Эх уйинларга тушиябсанда укажон шундай боксчи ухлатябди эхх кимларнингдур куллари бор энди кучка тулган пайтта а
   
04 май 19:06:49
Adhamjon 40 C123 MA
AQSH kamarlaridan xavotirga tuzhib shu yo'l bilan o'zbeklardi to'xtatmoqchi shekilik.
   
04 май 16:41:28
боксёр
Shu kerakmidi Bektemir...
   
04 май 15:25:04
Дамир Дамир
Узи хамма иттифокдан чиккан спортчиларга каршими дейман
   
04 май 15:21:29
Mironsho Jabborov
Blyaaaaaaaa. Shu dopinga uncha tushunmaymanu lekin nmaga kk shu narsa degan savol qiynaydida exx. 4 yil jang qilmaslik temboli sovrinlaridan maxrum bolish vashedaa
   
04 май 15:18:18
Дамир Дамир
Фуросемид артериал гипертензияга ишлатадиган дорику. У канакасига допинг булади
   
04 май 14:55:36
Boxking
Ketding Najim.Zur bokschilardan biri edi Bektemir.Naxotki dopping sabab:(
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг