14 дек 08:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бектемир Мелиқўзиев иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди
Ҳаваскор боксда Рио Олимпиадаси ва жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев бугун проф боксда навбатдаги жангини ўтказди.
Калифорниядаги "Fantasy Springs Casino" аренасида ташкил этилган мазкур жангда ҳамюртимизга америкалик Ваугин Александер рақиблик қилди. Ҳамюртимиз жангнинг асосий қисмида ташаббусга эга бўлди. Аммо рақиб ҳам анойилардан эмасди. 10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Ғолиб очколар ҳисобига кўра аниқланди. Жанг якунига кўра ҳакамлар бир овоздан Бектемирнинг 100:90, 100:90, 100:90 ҳисобларидаги ғалабасини қайд этишди.
Шу тариқа, Мелиқўзиев профессионал боксдаги 4-жангида ўзининг 4-ғалабасини қўлга киритди. У бундан олдинги учта жангида нокаут эвазига рақибларини таслим этган.
Мазкур ғалаба орқали Бектемир "WBA Continental Americas" камари соҳибига айланди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар