13 июн 07:11
Янгиликлар
Бектемир Мелиқўзиев проф рингдаги дебюти олдидан тарозидан ўтди ФОТО
Мазкур жангда ҳамюртимизга аргентиналик Мартин Фидел Риос рақиблик қилади. Бугун 6 раундга мўлжалланган жанг олдидан боксчилар тарозидан ўтишди. Унга кўра, ҳар икки чарм қўлқоп устаси ҳам белгиланган меъёрни бажара олди.
Эслатиб ўтамиз, яримоғир вазн тоифасидаги ушбу жанг АҚШда, Голливуддаги "The Avalon" аренасида ташкил этилади.
Маълумот учун, Бектемирнинг рақиби, 27 ёшли Риос шу кунгача проф боксда 46 та жанг ўтказган ва уларнинг 23 тасини ўз фойдасига ҳал қилган (13 та нокаут). 19 та жангда мағлубият аламини тотиб кўрган (4 та нокаут). Яна 4 та жангда дурангга эришган. У ўз мағлубиятларининг бирини ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуровдан қабул қилиб олган.
Боксчимизни қўллаб-қувватлаб туриш учун Исроил Мадримов ва мураббий Тўлқин Қиличев ҳам ушбу маросимга ташриф буюришди.
Фикрлар