UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

06 янв 11:02
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бектемир Мелиқўзиев - Сауль Альварес, Аҳмадалиев - Иноуэ ва 2021 йилда биз кўришни истайдиган жанглар

Мана 2021 йил ҳам кириб келди.

Ортда қолган 2020 йил пандемия сабаб спорт, ҳусусан бокс оламида кўплаб воқеликларни ортга сурди. Умид қиламизки, кириб келган йил ўзбек боксчиларининг проф рингдаги янги авлоди учун аталади. 

Olamsport.com сайти 2021 йилда ўзбек боксчилари иштирокида кутилаётган энг яхши бешта жанг рўйхатини тузиб чиқди. Умид қиламизки, ушбу рўйхатимиздаги жанглар жорий йилда амалга ошади. 

5. Бектемир Мелиқўзиев - Сергей Ковалёв (Россия)

Ушбу жанг ўтказилиши расман эълон қилинган ва насиб бўлса ой охирида Москвадаги бокс шоусида Бектемир собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёвга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жангдаги ғалаба орқали Бек рейтингдаги ўрнини мустаҳкамлаб олади ва жаҳон боксида янги ном порлаб чиқаётганини барчага билдириб қўяди. 



4. Қудратилло Абдуқаҳҳоров - Эррол Спенс (АҚШ)

Спенс томондан олиб қаралганда, ушбу жанг "соққалик" кўринмасада, унинг IBF йўналишидаги камари учун мажбурий даъвогар бор ва у ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров бўлади. Боксчимизда виза билан боғлиқ муаммолар юзага келганди, аммо у айни пайтда АҚШга етиб борган ва ўша ернинг ўзида машғулотлар ўтказмоқда. Умид қиламизки, яқин орада унинг навбатдаги жанг санаси аниқ бўлади ва ўша рақиб Эррол Спенс бўлади. Эҳтимоли жуда паст бўлсада, ҳаракат қилиб кўрса бўлади. 



3. Муроджон Аҳмадалиев - Наоя Иноуэ (Япония)

Нафақат биз, балки жаҳон миқёсидаги ОАВларда ҳам ушбу жанг 2021 йилда амалга ошиши кутилаётган тўқнашувлар сифатида қайд этилмоқда. Айни пайтда WBA ва IBF йўналишида -53,5 кг вазн тоифаси чемпиони ҳисобланган япониялик боксчи битта дивизион юқорига кўтарилиб, -55,3 кг вазндаги ушбу икки йўналиш чемпиони Муроджон Аҳмадалиевга қарши рингга кўтарилиши эҳтимоли бор. Йил ўртасида, Тошкентда, "Ҳумо Арена"да. Нима дейсиз?



2. Ҳасанбой Дўсматов - Кен Широ (Япония)

Дўсматов йил 2020 йилнинг сўнгги ҳафтасида Россияда жанг ўтказди. Жангга бир кун қолганида кутилмаганда унинг рақиби ўзгарди ва Ҳасанбой бошқа бир ҳамюртимиз Одил Сотқиновга қарши жанг ўтказди. Бундай жанглар билан албатта яхши рейтинг тўплаб бўлмайди. Аммо, Дўсматовнинг Олимпия ўйинлари чемпиони, унинг ҳаваскор боксдаги нуфузи баланд эканлигини ҳисобга олсак, "Мир Бокса" компанияси Ҳасанбой учун чемпионлик жангини ташкил этиб бериши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда боксчимиз ўз интервьюларида бу йил чемпионлик жангини ўтказиш ниятида эканлиги ҳақида гапирганди. Шу сабабли йил давомида Ҳасанбойнинг WBC йўналиши чемпиони Кен Широга қарши жангини кутамиз. 


1. Бектемир Мелиқўзиев - Сауль Альварес (Мексика)

Тўғри, бироз баландпарвоз кўриниши мумкин. Аммо, Бектемирнинг Ковалёв устидан қозонадиган ғалабаси, Сауль Альварес ва "Golden Boy" ўртасида юзага келган низо, "Golden Boy" томонидан Мелиқўзиевга билдирилаётган ишонч ушбу жанг ташкил этилишига туртки бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда, яхши ният - ярим давлат!

P.S. Бу йил бизни Токио Олимпиадаси кутиб турибди. Айнан шу сабаб бир қатор боксчиларимиз йил давомида асосий эътиборларини ҳаваскор боксга қаратишади. Умид қиламизки, Япония мезбонлик қиладиган Олимпиадаги муваффақиятли иштирокдан сўнг, Ўзбекистон проф боксда янада кўпроқ номларга эга бўлади.

Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
06 янв 13:15:31
Сурхон Барлос
Азиз Тўхтамуродов. маладес
   
06 янв 12:05:31
Islom Okhunov
Faqat 1chi jang bo'ladi. Qolganlari deyarli yuz foiz bu yil tashkil etilmaydi.
   
06 янв 11:42:21
CHELSEA2211
Shular ichida 2 jangga ishonishim mumkin... Qolganlari...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг