UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

04 авг 20:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиевнинг жанг олдидан иштирок этадиган оммавий тадбирлари рўйхати ва вақти билан танишинг

6 август куни Бектемир Мелиқўзиев жанг қилади.

6 август куни Бектемир Мелиқўзиев Сладан Янянинга қарши рингга чиқади. Суперўрта вазн тоифасидаги жанг Golden Boy ва Маtchroom Boxing билан ҳамкорликдаги бокс оқшомида бўлиб ўтади ҳамда DAZN платформасида намойиш этилади.

Жанг ўтказиладиган жой Техаснинг Форт-Уэрт шаҳридаги Диcкиес Арена бўлади.


Жанглар олдидан боксчилар бир қатор анъанавий оммавий тадбирларда қатнашадилар:

Матбуот анжумани:

4 август, пайшанба, соат 22:30да бошланади;

Вазн ўлчаш:

5 август, жума, соат 22:30да бошланади;

Бокс кечаси:

Якшанба, 7 август

Дастлабки кард жанглари Тошкент вақти билан 02:30 да старт олади.

DAZN платформаси эса соат 6:00 да - Бектемир Мелиқўзиев иштирокидаги жангдан бошлаб трансляция қилади.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги барча вақтлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг