20 июн 02:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бектемир Мелиқўзиевнинг жанги муддатидан олдин кутилмаган натижа билан якунланди
Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев АҚШда фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказди.
Ушбу баҳсда ҳамюртимиз америкалик Габриэль Росадога қарши рингга кўтарилди.
12 раундга мўлжалланган жанг 3-раундда якунига етди. Росадо раунд ўртасида ўнг қўлидаги кучли зарбаси билан Бектемирни рингга қулатди. Афсуски, ушбу вазиятда рефери жангни тўхтатди ва Росадонинг ғалабасини қайд этди.
Қайд этиш лозимки, 1-раундда Бектемир рақибини нокдаун ҳолатига туширишга ҳам улгурганди. Умуман, нокаутгача Бектемир жангни ўз фойдасига ҳал қилаётганди. Биргина омадсиз зарба ҳамюртимизга қимматга тушди.
Шу тариқа, Бектемир проф боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Навбатдаги жангларда Мелиқўзиевга омад тилаб қоламиз.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Кутилмаган натижалар билан кизик, ютганда поддержка килдик росса. Бекга ишонамиз кучли спортчи ва яна кучли булиб кайтишига ишонамиз албатта!
Nimaki bizni o'ldirmaydi,u kuchli qiladi !!