UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

23 сен 13:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиевнинг коронавирус сабаб қолдирилган жангининг янги санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг суперўрта вазн тоифасида WBА Continental Americas камари соҳиби Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4КО) ўзининг навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди.

Бу ҳақида Boxer TV канали хабар берди. Унга кўра, ҳамюртимиз иштирокидаги жанг 30 октябрь куни ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда кўпроқ маълумот олиш мақсадида канал вакили боксчининг менежери Алик Фролов билан қисқа интервью ташкил этган.

«Ха, Бектемир навбатдаги жангини 30 октябрда ўтказадиган бўлди. Унга ким рақиблик қилиши ҳали аниқ эмас. Олдинги белгиланган рақиби Алан Кампа ҳам бўлиши мумкин. Аммо биз промоутерлардан ким бўлишидан қатъий назар яхшироқ рақиб сўраганмиз. Ҳозирча аниқ бир номни айта олмаймиз, бизга промоутерлар кимни берса жанг қиламиз» - дейди Фролов. 

Кечанинг марказий жангида собиқ жаҳон чемпиони Хайме Мунгуаи (35-0, 28КО) Терано Жонсонга (21-2-1, 15КО) қарши рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев ўзи 28 август куни Алан Кампага қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо кечанинг марказий жанги иштирокчиси Хорхе Линаресда коронавирус аниқлангани сабаб, ушбу жанг оқшоми бекор қилинганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг