UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Тренд: Ўзбек ММА юлдузлари 80-йилларда қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 18:22Саншеш Испания клуби билан келишувга эришмоқда 0 17:46Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши ўйини учун тахминини айтди 0 17:12Конор Бенн Райан Гарсияга қарши жанг олдидан тарозидан ўтгач, 8 соат ичида деярли 15 кг вазн йиғди 0 16:43Осиё ва Пара Осиё ўйинларига кузатиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:01Ван Дейк Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин 0 15:29"Битта жанг ва отанг озод". Конор UFC'дан кейин қаерга кетишини айтди 0 14:45Богдан Гусков: "Анкалаев — энг кучли ярим оғир вазнли жангчи, аммо..." 0 14:14Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон байроқдорлари ким бўлиши аниқ 0 13:48Расман. "Арсенал" 17 ёшли грузиялик футболчи билан шартнома имзолади 0 13:07Пётр Ян Мераб Двалишвилига суғурта қилдириб қўйишни маслаҳат берди 0 12:36Усик фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди. Бу на Фьюри ва на Верховен 0 12:15Бугун Hungary Grand Slam 2026 турнирида Муроджон ва Элбекка мухлислик қиламиз 0 11:44Мбаппе: "Месси каби 39 ёшимда ўйнашимни кўра оламанми? 100 ёшгача ўйнашга тайёрман!" 0 11:13Райан Гарсия ва Конор Бенн вазн ўлчаш маросимида ҳозир бўлди 0

29 окт 10:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги иккита камар учун ўтказилади

Бу ҳақида "Мир Бокса" компанияси матбуот хизмати маълумот берди.

Яхши биласиз, бизнинг вақт билан 31 октябрь тонгида Бектемир Мелиқўзиев проф рингда ўзининг олтинчи жангини ўтказади. 

Ушбу баҳсда ҳамюртимизга мексикалик Алан Кампа рақиблик қилади. Маълум бўлишича, ушбу жанг ўрта вазнда вакант бўлиб турган WBA Continental ва WBO InterContinental камарлари учун кечади. 

Маълумот учун, 28 ёшли Алан проф рингда 23 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 17 тасида ғалаба қозонган. Бешта жангда мағлубият (2 та нокаут) аламини тотиб кўрган. Ўзи эса 11 та баҳсда рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Сўнгги жангини 2019 йилнинг 2 май куни Эрик Базиниянга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган эди.  

Бектемир Мелиқўзиев эса фаолияти давомида 5 та жанг ўтказиб, барчасида зафар қучган. Тўртта жангда рақибларини муддатидан аввал енгган. Сўнгги жангини шу йилнинг 14 февраль куни Оскар Кортесга қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. 

Қайд этиш лозимки, ушбу жанг 28 август куни ўтказилиши лозим бўлган. Бироқ кечанинг марказий жанги иштирокчиларидан бирида коронавирус аниқлангани сабаб, жанг оқшоми бошқа муддатга қолдирилганди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
29 окт 11:23:24
CHELSEA2211
E men chempionlik jangi debman...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг