UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

17 сен 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемирни мағлуб этган Росадо Хайме Мунгиа билан жанг қилади

WBC Деревянченко - Мунгиа саралаш жангини кечроқ муддатга қолдирди.

WBC бугун, 17 сентябрь куни ўтказилиши белгиланган тендер савдоларини бекор қилди ва украиналик собиқ даъвогар Сергей Деревянченко ҳамда Хайме Мунгиа ўртасидаги саралаш баҳсини кейинроқ муддатга қолдирди.

Маълум қилинишича, Мунгиага жорий йилнинг октябрь ойида Габриэль Росадога қарши жанг ўтказиш имконияти берилади, Мунгианинг промоутерлари шу ёзда Росадонинг Бектемир Мелиқўзиев устидан қозонган ғалабасидан кейин айнан улар ушбу жангга ҳақли эканликлари ҳақида гапира бошлашди. Маълумотларга қараганда, Мунгиа - Росадо жанги 23 октябрь куни DAZNнинг Boxing Night'ида бўлиб ўтади.

WBC кейинчалик Мунгиа ва Деревянченко ўртасидаги саралаш жангига қайтади, унинг ғолиби ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Жермелл Чарло учун мажбурий рақиб бўлади.

"WBC Хайме Мунгианинг октябрь ойида Росадога қарши шартнома бўйича жанг ўтказиши ҳақидаги сўровини тасдиқлаганини маълум қилди. Кейин эса Деревянченкога қарши охирги саралаш баҳси бўлиб ўтади", - дейди WBC президенти Маурисио Сулаймон ўзининг Твиттер саҳифасида.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
17 сен 15:43:46
Zayniddin Umarov
Бек кучлирок булиб кайтади ва хали уз сузини айтади Иншаллох!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг