UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

19 апр 11:01
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бекзод Абдураҳмонов ва Ғуломжон Абдуллаевни Олимпиада лицензиясидан битта ғалаба ажратиб турибди

Хабар берганимиздек, бугундан Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳри спорт курашлари бўйича Осиё қитъаси спортчилари учун Париж-2024 Олимпиадасига лицензия берувчи турнирга мезбонлик қила бошлади.

Бугун мусобақанинг илк куни эркин кураш бўйича 5 та вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилмоқда. Қувонарлиси, Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчилари - Ғуломжон Абдуллаев (57 кг) ва ўша олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмонов иккитадан ғалабага эришиб, 1/2 финалга йўл олишди. 

Яна бир ғалаба ҳар икки курашчимизни финалга олиб чиқиш баробарида, уларга Париж-2024 Олимпиадаси лицензиясини тақдим этади. Ушбу лицензион турнирда айнан финалга етиб келган курашчилар Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишади. 

Қолган курашчиларимизга тўхталадиган бўлсак, 125 кг вазндаги Ҳасанбой Раҳимов илк даврада 30 сония ичида суриялик Омар Саремни туше баҳоси билан таслим этди. Бироздан сўнг Умиджон Жалолов (-65 кг) ҳиндистонлик Сужит Калкалга, энг тажрибали курашчимиз Магомед Ибрагимов (-97 кг) эса мўғулистонлик Ганбатарин Ганхуягга қарши гиламга чиқади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг