UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

15 мар 16:29
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бекзод Абдураҳмонов яна бир ёшга улғайди!

Бугун эркин кураш бўйича икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бекзод Абдураҳмонов таваллуд топган кун.

Бекзод Абдураҳмонов – 1990 йилнинг 15 март куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси. 2014 йили Тошкентда дунёнинг 100 дан ошиқ давлатлари иштирокида ўтказилган жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори. 2018 йилда Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида ҳам бронза медалига сазовор бўлган. Бугунги қаҳрамонимиз XVII ҳамда XVIII Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига дастлабки олтин медалларни тақдим этган. 2017 йили Ашхобод шаҳрида ўтган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.

Абдураҳмонов биринчи марта 2015 йили Қатарнинг Доҳа шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида қитъа чемпиони бўлган. Ўшанда у вазни 70 килограммгача бўлган полвонлар мусобақасида хитойлик Хайвей Линг, япониялик Такафуми Кожима, ҳиндистонлик Парвин Рана, тожикистонлик Зелимхон Юсупов устидан ғалаба қозониб, Осиё чемпиони бўлганди. Бекзод 2017 йилда Ҳиндистоннинг Еью-Дели шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида яна бир бор қитъада тенгсиз эканини исботлади.

Рио-2016 Олимпиадаси иштирокчиси бўлган Бекзод Абдураҳмонов яна кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларда шохсупага кўтарилган. Ҳамюртимиз 2018 йил якунлари бўйича Халқаро мукофот - "Олтин мангуст"га ҳам лойиқ кўрилган. "Олтин мангуст" ("Золотой Мангуст", "Golden Mongoose") мукофоти спорт соҳасидаги "Оскар" ҳисобланади. Мукофот энг яхши спортчилар, спорт фахрийлари, спорт ривожи ва соғлом авлод тарбиясига ўз ҳиссасини қўшаётган бизнесмен ва сиёсатчиларга берилади.

Фурсатдан фойдаланиб, "Шуҳрат" медали соҳиби бўлган Бекзод Абдураҳмоновни бугунги таваллуд куни билан Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, мураббийлар ва спортчилар номидан муборакбод этамиз. Ғалабалар бардавом бўлсин, Бекзод!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг