UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

07 авг 09:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бекзод Хидиров: Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтамиз!

Хабарингиз бор, шу кунларда Қувайтда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Баҳслар 14 та вазн тоифасида ташкил этилган.

Қувонарлиси, беллашувларда иштирок этаётган ёш чарм қўлқоп усталаримизнинг барчаси ғалабали юришни давом эттирмоқда. 14 нафар боксчимизнинг барчаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу муваффақиятли натижадан сўнг терма жамоамиз мураббийи Бекзод Хидировнинг фикрлари билан қизиқди. 

"Ушбу мусобақа қитъамизда илк маротаба ташкил этилмоқда. Кичик ўсмирлар ўртасидаги мусобақада асосан 2004 ва 2005 йилларда туғилган ёш боксчилар иштирок этишмоқда. Мазкур чемпионат орқали 2022 йилги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этувчи иқтидорларни саралаб олиш мақсад қилинган. 

Мусобақа ҳақида гапирадиган бўлсам, даража юқори. Баҳсларда Осиёнинг 21 мамлакатидан 150 нафардан спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда. Спортчилар савияси ҳам жуда яхши. Чунки, бокс қитъамизда жуда ривожланиб кетди. Беллашувларда доимгидек қозоғистонлик боксчилар яхши қатнашишмоқда. Шунингдек, Ҳиндистон, Араб мамлакатлари, Қирғизистон, Тожикистон терма жамоаси аъзолари ҳам фаол. 

Чемпионат давомида боксчиларимиз ўз даражаларида жанг қилишмоқда. Насиб қилса, натижаларимиз яхши бўлади ва ёруғ юз билан Ўзбекистонга қайтамиз деган ниятдаман", - деди Бекзод Хидиров.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 авг 12:03:58
sport_expert
bekzod aka an4a semiripti
   
07 авг 09:32:40
Dilshot Solihov
Fudzal desa butun osiyo Erondan titraganidek boks desa butun boshli osiyo bizlarnikidan qo'rqib qolishdi. Omatilani bersin.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг