UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

31 окт 12:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Белал Муҳаммад Чимаев ва Ковингтонни танқид қилди

Теглар :  Белал Муҳаммад
Белал Муҳаммад Хамзат Чимаев ва Колби Ковингтон ҳақида салбий фикр билдирди.

Фаластин/АҚШ вакили, UFC жангчиси Белал Муҳаммад яқин орада жанги расман эълон қилиниши кутилаётган швециялик Хамзат Чимаев ва америкалик Колби Ковингтонни танқид остига олди. 

Муҳаммаднинг фикрича, Чимаев ва Ковингтоннинг рейтингда ундан юқорида экани бу нотўғри. Айни дамда, Муҳаммад рейтингда тўртинчи ўринда, Чимаев - уч, Ковингтон эса иккинчи поғонадан жой олган.

"Чимаев - Ковингтон жанги ҳақида музокаралар кетаётганини биламан, лекин бу жангдан маъно йўқ. Колби бу жангга рози бўлган, деб ўйламайман. Аввал ҳам айтганимдек, Ковингтон катта жангларни қабул қилмайди, у фақат ўзи мағлуб эта оладиган йигитлар билан жанг қилади.

Энди Хамзат ҳақида гапирсак. Яхши, сен Гилберт Бёрсни мағлуб этдинг, лекин сенда яна рейтинглилар билан жангинг борми? Нима учун сен рейтингда мендан юқоридасан? У енгил вазнли ва мағлубиятли серияга эга йигитлардан ташқари ҳеч кимни мағлуб этмаган", - деди Белал Муҳаммад ESPN MMA YouTube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Белал Муҳаммад 22 октябрь куни америкалик Шон Брэди билан жанг қилиб, ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг