UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

08 июн 10:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди

Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Белал Муҳаммад кеча Габриэль Бонфимга имкониятни бой бериб қўйган эди.

Кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олган асли фаластинлик Белал кечаги омадсизлигига фалсафий ёндашаётгани ва шунинг баробарида оқшомнинг иккинчи муҳим жангида Эдмен Шаҳбазян устидан ғалаба қозонган жамоадоши Брендан Аллен учун хурсандлигини билдирди.

"Мен жуда бахтлиман, ҳавотирланмайман. Сен аслида кимлигингни ҳамма нарса сенинг сценарийинг бўйича кетганда эмас, балки ҳаммаси бошқача бўлганда билиб оласан. Бу йўлдан, сабоқлардан миннатдорман. Мен қайтаман.

Барча мухлисларимга, жамоамга ва оиламга раҳмат. Акам Брендан Алленни катта ғалабаси билан табриклайман. Унинг машаққатли меҳнати ўз самарасини бермоқда ва у камари сари интилмоқда", - деб ёзди Муҳаммад ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Лас-Вегасда ўтган UFC Fight Night 278 турнирининг асосий жангида ярим ўрта вазн тоифаси вакили Белал Муҳаммад америкалик Гибриэль Бонфимга очколар (50-45, 50-45, 50-45) ҳисобига кўра ютқазганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг