UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Махачевнинг менежери ММА тарихидаги буюк жангчиларни санади. Улар орасида Ислам ва Хабиб ҳам борми? 0 19:13Рэшфорд “Барселона”га мурожаат қилди: “Ҳар лаҳзадан завқ олдим” 0 18:46Крис Сайборг Ронда Роузига "вызов" ташлади 0 18:18Хамзат Чимаев Стриклендга: "Кечирим сўра!" 0 17:53IBA раҳбари Кремлёв Россия борасидаги қарордан сўнг World Boxing'га мурожаат қилди 0 17:19“Реал” футболчиси жароҳат сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин 0 16:47Россия Қозоғистонда ўтказиладиган World Boxing Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи 0 16:12Гусков жанг қилиши керак бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0 15:44Умида Омонова — Осиё чемпионати совриндори! 0 15:11"Бавария" уч футболчига умид боғламаяпти: уларнинг клубда келажаги йўқ 0 14:38Рамазон Темиров янги ҳомийлик шартномасини имзолади (ФОТО) 0 14:12Шаҳноза Мамажонова пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги ғолиби 0 13:44World Boxing россиялик боксчиларга байроқ ва мадҳия остида турнирларда қатнашишга рухсат берди 0 13:19"Челси" Франция терма жамоаси аъзосини 60 миллион еврога coтиб oлди 0 12:46Хабиб Ислам Махачевнинг чемпионлик жангига тайёргарлигига баҳо берди 0

04 апр 19:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Белал Муҳаммад нима сабабдан Шавкат Раҳмоновга қарши жангдан бош тортганини тушунтирди

Яримўрта вазн тоифасида UFC'нинг тўртинчи рақамли жангчиси Белал Муҳаммад нима учун Шавкат Раҳмоновга қарши жангдан бош тортганини тушунтириб берди.

“Ҳеч қачон жиддий рақиблардан қочмаганман. Мен доим энг кучлилар билан жанг қилганман. Сўнгги жангимда 15-0 рекордга эга жангчини мағлуб этдим. Шавкат хавфли, бироқ унга қарши жанг ортга ташланган қадам бўлади. Уни ҳам мағлуб этсам ҳам менга чемпионлик жангини беришмайди. Чунки бундай гапларни Шон Брэдига қарши жангдан сўнг кўп эшитдим. Мен энди фақат ўзимдан тепадагиларга қарши жанг қилмоқчиман. 

Мендан тепада Ковингтон, Усман ва Леон жой олган. Мен икки собиқ даъвогарларни, бир қатор кучли жангчиларни таслим этдим, бироқ ҳеч биридан сўнг чемпионлик жангини беришмади. Чемпионлик камарига эга бўлишим учун ягона йўл: собиқ чемпионга қарши жанг. Мен Камаруга қарши жанг қилмоқчиман. Билишимча, у аввалги жангидан сўнг жиддий жароҳат олмади ва тез орада қайтади. Шундай экан, менинг мақсадим Камару Усманга қарши жанг”, - деди Белал.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг