UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

31 мар 18:52
Янгиликлар

Бошқалар

Белбоғли кураш. Андижонда аниқланган алплар+ФОТО

Андижон олимпия захиралари коллежида белбоғли кураш бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги ушбу чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 265 нафар ёш спортчи-ўқувчилар иштирок этишди. 

Андижон олимпия захиралари коллежи манежида ташкил этилган ушбу мусобақада полвонлар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишлари бўйича беллашишди. Мусобақанинг биринчи кунида ўсмирлар классик йўналишда, қизлар эса эркин йўналиш бўйича ўзаро куч синашишди. 

Дастлаб эркин усулда кураш тушган ўсмирлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди: 

42 кг. Ҳикматжон Ғуломов (Фарғона) 

46 кг. Ҳусан Азимов (Тошкент ш.)

50 кг. Асадбек Раҳматов (Андижон)

55 кг. Нусрат Султонбоев (Андижон)

60 кг. Муҳаммаджон Расулов (Андижон)

65 кг. Ихтиёр Равшанов (Бухоро)

71 кг. Зуфар Рисқибоев (Тошкент в.)

77 кг. Ғофуржон Мелиқўзиев (Фарғона)

83 кг. Муҳаммад Ваҳобов (Тошкент в.)

90 кг. Илёс Обиджонов (Фарғона)

+90 кг. Нодирбек Сапарбоев (Хоразм)

Куннинг иккинчи ярмида давом этган қизлар ўртасидаги кураш баҳслари ҳам муросасиз ва қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Барчинойлар беллашувида  етти вазн тоифасида ғолибалар аниқланди: 

44 кг. Моҳигул Ибрагимова (Наманган)

48 кг. Мадина Акромова (Андижон)

52 кг. Бибигавхар Пўлатбоева (Қорақалпоғистон)

63 кг. Мафтуна Маҳмудова (Андижон)

70 кг. Умида Саидова (Фарғона)

+70 кг. Зебохон Носирова (Наманган)

Мусобақанинг иккинчи куни ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин йўналишда куч синашишди. Классик усулдан фарқли улароқ бу йўналишда полвонлар оёғи билан бемалол чалиш усулларини қўллаши мумкин. Классикда эса рақиблар фақат белбоғидан маҳкам тутган ҳолда, оёқ ишлатмасдан беллашишади. Ғолиблар билан танишинг:

42 кг. Асадбек Абдуқаҳҳоров (Наманган)

46 кг. Диёрбек Раҳимов (Наманган)

50 кг. Дониёр Ўролов (Жиззах)

55 кг. Мардонбек Ўроқов (Сурхондарё)

60 кг. Муҳаммадиёр Маматов (Наманган)

65 кг. Қахрамон Омонбоев (Андижон)

71 кг. Иқболжон Имомжонов (Фарғона)

77 кг. Шохруҳ Имомбоев (Самарқанд)

83 кг. Мухторжон Жўрабоев (Наманган)

90 кг. Шохруҳ Нишонбоев (Фарғона)

+90 кг. Орифжон Иброҳимов (Наманган)

Чемпионат якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Бахтиёр Турғунпўлатов, Наманган вилояти, Уйчи туман белбоғли кураш бўйича бош мураббийи, мусобақа ҳаками: 

- Ушбу чемпионатда ҳам ёш иқтидорли спортчилар кўплиги бизни хурсанд қилди. Барча ҳудудларимиздан иштирокчиларнинг борлиги, айниқса воҳа вилоятларнинг полвонлари водий полвонларига муносиб рақиб бўлаётгани белбоғли курашнинг янада оммалашаётганидан дарак беради. Бу мусобақаларда сараланган курашчиларимиз миллий терма жамоамизга захира тўплашда қўл келишини ҳисобга оладиган бўлсак, биз мураббийлар, ҳакамлар асосий эътиборимизни ёш истеъдодларни иқтидорини шакллантириш ва катта спорт сари йўналтириб, маҳоратли спортчи қилиб тарбиялашдан иборат бўлади.

Эслатиб ўтамиз, белбоғли кураш бўйича навбатдаги Ўзбекистон чемпионати 13-15 апрель кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар иштирок этади. 


Илҳом Раҳмонов тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг