UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

02 авг 18:45
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

8-11 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2002-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ушбу нуфузли мусобақани ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2002-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича фармойишида белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Йиғилишни олиб борган, жисмоний тарбия ва спорт вазири, ташкилий қўмита раиси Дилмурод Набиев миллий спорт туримиз ҳисобланган белбоғли кураш бўйича бундай йирик мусобақа биринчи марта ўтказилаётганлигини таъкидлар экан, жаҳон биринчилигини юқори савияда ташкил этиш учун барча имкониятлар ишга солиниши лозимлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг ташкилий қўмита аъзолари Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, мамлакат белбоғли кураш федерацияси, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Маданият, Транспорт вазирликлари ва бошқа масъул ташкилотлар мутасаддилари мусобақага тайёрларлик бўйича ўз йўналишларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.

Хусусан, хорижлик меҳмонларни кутиб олиш, хавфсизлик, мусобақани очилиш ва ёпилиши маросимидаги бадиий қисмлар, транспорт таъминоти, молиялаштириш, тиббий хизмат, ОАВ орқали ёритиш каби масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Якунда барча мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари билан жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича режали ишларни ҳамкорликда давом эттиришга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Олмалиқ КМК” АЖ спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган чемпионатга Германия, Исроил,Ҳиндистон, Эрон, Хитой каби дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан 200 нафарга яқин спортчилар ташриф буюриши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг