UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0

07 янв 14:36
Янгиликлар

Бошқалар

Белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади

Бирлашган спорт курашлари (UWW) ноолимпия курашлари бўйича 2018 йил ҳисобидан ўтказиладиган халқаро мусобақалар тақвимини тасдиқлади.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига пойтахтимиз мезбонлик қиладиган бўлди. Ушбу қитъа чемпионати 1-6 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ўғил  ва қиз болалар 9тадан, ёшлар эса 8та вазн тоифасида Осиё чемпионати медаллари учун баҳсларга киришишади. Ҳар бир мамлакат делегациялари таркибидан икки нафар ҳакам жой олиши шарт.


Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси масъуллигида ўтказиладиган Осиё чемпионати доирасида белбоғли курашнинг миллий йўналиши бўйича ҳам баҳслар ташкил этилади.

Умуман олганда, жорий 2018 йил ҳисобидан жами 14та халқаро мусобақанинг ўтказилиши режелаштирилган. Бу турнирларнинг энг нуфузлиси Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинлари ҳисобланади. Унинг доирасида белбоғли кураш ҳам жой олган. 


Суратда: Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Умаров Арслан Аблаатович ва терма жамоа бош мураббийи Шавкат Мирзақулов (ўнг томонда)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг