UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

23 ноя 17:22
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Эртага Қўрғонтепада очиқ турнир ўтказилади

Эртага, 24 ноябрь куни Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани марказидаги аҳоли дам олиш истироҳат боғидаги махсус кураш аренасида белбоғли кураш бўйича Андижон вилоят ҳокими соврини учун Республика очиқ турнири ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги ушбу очиқ турнирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар, қўшни Тожикистон ҳамда Қирғизистон Республикаларидан бир юз эллик нафарга яқин номдор полвонларнинг иштирок этиши кутилмоқда. 

Мазкур Республика очиқ турнирида эркаклар -73, -90 ва +90 кг вазн тоифаларида беллашишади. Эртанги мусобақа юқори савияда ўтиши учун вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят белбоғли кураш федерацияси, Қўрғонтепа туман ҳокимлиги томонидан қизғин тайёргарлик кўрилган. 

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг