UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

27 мар 10:22
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Эртага Хўжаободда Ўзбекистон Кубоги старт олади

Миллий белбоғли курашнинг ёшлар орасида тобора оммалашиб бораётганини ўтказилаётган беллашувлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Қувонарлиси, мамлакат миқёсидаги мусобақларда барча ҳудудларидан иштирокчилар сони йил сайин ортиб бораётгани эътибор ва саъй-ҳаракларнинг маҳсули саналади.

Жудаям олис ўтмишдан бизгача ота-боболаримиз томонидан асралиб, авайланиб етиб келган миллий белбоғли курашнинг жозибасини англамоқчи бўлсангиз полвонларнинг кураш тушиш жараёнини яқиндан диққат-назар билан кузатсангиз кифоя. 

Биргина мисол, белбоғли курашни кўрмаган, кузатмаган, бироқ кураш ва кўпкарилар ҳақида хўп ва кўп ёзган, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, қашқадарёлик таниқли ёзувчи Ғози Раҳмон ҳам 2003 йили “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг финалида белбоғли кураш дастурини айнан Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида ўтказилган жараёнини ёритиш мақсадида бормаганида, кўрмаганида бу спорт турига ошиқ бўлмасди. Ҳатто ошиқ ва шайдо бўлиб, ҳайратини яширолмасдан  ушбу шеърни белбоғли кураш майдонидан туриб битмаган бўлармиди.

Белбоғли кураш                              

Белбоғини топиб берсанг заминни,

Озод кўтаргудай шиддатинг бордир.

Туморингга жойлаб минг имконни,

Жисмингда Алининг имдоди ёрдир.

Етти пуштинг полвон ўтганми, бекам,

Сенга саволим бор, водийлик укам.

Шахту шиддат бордир аслингда.

Арслонлар ўтганмиё наслингда?

Кучинг қўлингдами ёки белингда?

Қучоғингга тушган қолмайди омон,

Айлантириб озод урганинг ёмон.

Темир қўшиб қорилганми лойинг?

Пайдан яратилган ё ҳамма жойинг?

Заминга авайлаб оёғингни бос,

Ботиб кетмасинда темир товонинг.

Тўнингдами ёки сеҳр ила жодунг?

Яғринингни балки пари силаган,

Балки онажонинг алла бешикда,

Полвонлик бахтини йиғлаб тилаган.

Сингилгинанг тиккан белбоғинг,

Белингдаги кучни асрайди бисёр,

Зам-зам булоғидан бобонг сув ичган.

Нопок луқмалардан отанг воз кечган.

Онанг эмизганми олти ёшингда,

Дуолар айланар полвон бошингда.

Кучинг қўлингдами ёки белингда?

Саодат топавер полвон элингда!

Хуллас, Андижон вилояти Хўжаобод туманида эртадан яна уч кун давомида миллий белбоғли кураш бўйича қизғин беллашув.  

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси тақвим-режасидан ўрин олган мазкур беллашувда мамлакатимизнинг барча ҳудуларидан белбоғли кураш билан шуғулланаётган 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналиши бўйича 28-30 март кунлари ўз вазн тоифаларида Ўзбекистон Кубоги  баҳсларида иштирок этишади. 

Мақсад ва вазифлар ҳамиша муштарак - ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, бақувват ва баркамол қилиб тарбиялаш, ёшларимизни  миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва она ватанга муҳаббат руҳида улғайтириш, ўғил-қизларни миллий спорт тури саналаган белбоғли курашга жалб этиш орқали оммалаштириш ва ривожлантириш, шунингдек, яна бир асосий мақсад - миллий белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини шакллантириш учун иқтидорли полвонларни саралаш ва халқаро спорт  майдонларидан туриб Юртни улуғлаш.

Биз ҳам мусобақа жараёнлари ҳақида кураш майдонидан туриб ёритиб боришни ният қилганмиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг