UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

07 ноя 21:11
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Фарғонада катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Бугун Фарғона шаҳрида яккураш спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафарга яқин полвонлар иштирок этишмоқда.

Ушбу мусобақада дастлаб, очилиш маросими ташкил этилди.

Табрик учун сўз олганлар юртимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, спортнинг аҳоли орасида оммавийлигини таъминлашга қаратилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида таъкидлаб, иштирокчиларга мусобақаларда муваффақият қозонишида омад тилашди.

Шу тариқа катталар ўртасидаги мазкур чемпионатга старт берилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу беллашувларда эркаклар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 8 та вазн тоифасида ўзаро куч синашишаётган бўлса, аёллар эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг