UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

17 ноя 11:29
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Жиззахда Ўзбекистон Кубоги ўтказилди

15-16 ноябрь кунлари Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида белбоғли кураш бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур Ўзбекистон кубогида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан юз нафардан ортиқ полвонлар белбоғли курашнинг классик йўналишида -55, -60, -66, -73, -81, -90, -100 ва +100 кг. вазн тоифаларида ғолиблик учун куч синашишди. 

Таъкидлаш лозим, мазкур кубок баҳсларида Жиззах вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси томонидан кўрсатилган ташаббус ва рағбат мусобақанинг юқори савияда, шиддатли ва муросасиз ўтишини таъминлади. 

Ўзбекистон кубоги ғолиблари:

-55 кг. Диёрхўжа Мўйдинов (Фарғона)

-60 кг. Ҳусан Носиров (Андижон)

-66 кг. Жасурбек Сотиволдиев (Фарғона)

-73 кг. Сардорбек Мадаминов (Андижон)

-81 кг. Ҳусниддин Рўзиев (Жиззах)

-90 кг. Муҳаммадмаҳмуд Ашуров (Андижон)

-100 кг. Аъзамжон Анваржонов (Жиззах)

+100 кг. Шерзод Раҳимов (Фарғона)

Мусобақа якунига етгач, тақдирлаш маросими ташкил этилди. Кучли учликдан жой олган спортчилар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг