UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0

16 ноя 18:46
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Жиззахда Ўзбекистон Кубогига старт берилди

Бугун Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида белбоғли кураш бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур Ўзбекистон кубогида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан юз нафардан ортиқ полвонлар -55, -60, -66, -73, -81, -90, -100 ва +100 кг. вазн тоифаларида куч синашишмоқда. Мусобақа доирасида шунингдек, куннинг биринчи яримида тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. 

Тошкентбой ЯХШИБОЕВ, Ўзбекистон белблоғли кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси:

- Ҳар қандай беллашувнинг муносиб тарзда, муросасиз  ўтишида ҳакамлар томонидан спортичиларнинг ҳар бир ҳаракатларини тўғри баҳолаб бориш ўта муҳим саналади. Ишонч билан айтишим мумкинки, ушбу мусобақада ҳам эътирозларсиз, одиллик тамойиллари асосида ўтади. Шунингдек, федерациямиз кенгаши томонидан мусобақада терма жамоамиз учун номзодларни аниқлаб боряпмиз.

Беллашувлар якунига етгач, мусобақа жараёнлари билан тўлиқ танишишингиз мумкин.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг