UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0

18 окт 14:31
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Наманганда Ўзбекистон чемпионати бошланди

Бугун Наманган вилояти Наманган туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувларига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси,Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар иштирок этишмоқда. 

Мамлакат чемпионатида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик усулларида ўнта вазн тоифасида, қизлар эркин йўналишда еттита вазн тоифасида ғолибликучун кураш тушишмоқда. Шунингдек, мусобақа доирасида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. 

Маросимда Наманган туман ҳокими Садриддин Мўминов, Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликов, белбоғли кураш бўйича терма жамоа бош мураббиий Аъзамжон Шокиржонов, Наманган вилоят белбоғли кураш федерацияси бош мураббиий Неъматулло Тўйчиев сўзга чиқишди. 

Улар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган юксак эътибор боис, ёшларимизнинг халқаро спорт ареналаридаги салмоқли натижалари хусусида алоҳида тўхталишар экан, мусобақада иштирок этаётган ёш спортчиларнинг ҳам кун келиб жаҳон чемпионатлари, олимпия ўйинларида Юрт шаъни учун бор маҳоратларини намойиш этиб, ғолибликни тантана қилишларига ишонч билдирди. 

Шундан сўнг Наманган туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан спортчи жамоаларнинг кўргазмали чиқишлари, очилиш маросимига янаям кўтарингкилик бағишлади. Мусобақа 20 октябрга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг